Европа Иттифоқи Ўзбекистон ОАВлари учун атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича онлайн маҳорат дарсини ўтказди
Экология масаласи 2020 йилнинг асосий трендига айланди: FridaysforFuture иш ташлашлари чоғида 4 миллиондан ортиқ киши иштирок этди ва Instagramда #zerowaste ("нол чиқинди") хештеги остида 4,5 миллионга яқин фотосуратлар яралди; Сибирда, Aмазонияда ва Aвстралияда ўрмонлар ёнди ва TheGuardian газетаси "иқлим ўзгариши" атамасидан воз кечиб, ўрнига "иқлим инқирози" атамасини қўллашни бошлади.
Маҳорат дарси иштирокчиларига қутлов сўзи билан, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Муваққат ишлар вакили жаноб Юсси Нарви мурожаат қилди.
"Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва Ўзбекистон билан ҳамкорлиги Европа Иттифоқининг бешта устундан иборат бўлган янги геосиёсий устуворликларига асосланади: “яшил битим”, рақамлаштириш, барқарор ўсиш ва иш ўринларини яратиш, миграцион шериклик ва бошқарув, тинчлик ва хавфсизлик", - деди Юсси Нарви. - КОВИД-19 пандемияси бизга, сайёрамиз учун янада соғлом ва барқарор келажак яратишни ҳозирнинг ўзидаёқ бошлаш учун, табиатга бўлган муносабатни ўзгартиришимиз ва бирлашиб ҳаракатқилишимиз кераклигини жуда яхши кўрсатиб қўйди. “Яшил” иқтисодиёт моделига тезроқ ва самаралироқ ўтишни таъминлаш учун иқтисодий сиёсатимизни қайта кўриб чиқишимиз керак».
Онлайн маҳорат дарсининг маърузачилари сифатида Европа Комиссиясининг иқлим ва атроф-муҳит лойиҳалари мутахассиси Никола ди Пиетрантонио, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакили Севара Давлатова, “Ўзгидромет” гидрометеорология хизмати маркази мутахассиси Саёра Aбдуллаева ва медиа-тренерлар Саида Сулайманова ва Дарья Осмоновалар бўлдилар.
Никола ди Пьетрантонионинг фикр билдиришича, иқлим ўзгариши нафақат атроф-муҳитга, балки иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Экспертнинг таъкидлашича, агар ҳеч қандай чоралар кўрилмаса, унда 2050 йилга келиб, ичимлик суви етишмаётган аҳоли сони ҳозирги 3,6 миллиарддан 5 миллиардга етади ва қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлиги 30%га камаяди. Европа Иттифоқининг "Яшил битими" иқтисодиётни ўзгартиришга қаратилган бўлиб, тоза, арзон ва хавфсиз энергия таъминотини, муҳит ифлосланишининг нолга интилишини ва биохилма-хилликни сақлаш ва тиклашни ўз ичига олади.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакили Севара Давлатова, қўмита томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан, экологик муаммоларни ҳал қилиш масалаларида халқаро ташкилотлар билан йўлга қўйилган яқин ҳамкорлик тўғрисида сўзлаб берди.
“Ўзгидромет” гидрометеорология хизмати маркази мутахассиси Сайёра Абдуллаева БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Рамка Конвенцияси ва Париж келишувини амалга ошириш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган фаолиятни ёритди. Хусусан, давлат сиёсати иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида зарарли газлар чиқиндиларини камайтиришга ва Ўзбекистоннинг "яшил иқтисодиёт" га ўтишига қаратилган.
Маҳорат дарсининг амалий қисмида ОАВ вакиллари атроф-муҳитга оид мавзуларни қизиқарли ёритиш учун турли хил мультимедиа воситалари билан танишдилар. Медиа-тренерлар Саида Сулайманова ва Дарья Османова мультимедиали сторителлинги (муаммони ҳикоя кўринишида тасвирлаш), эколайфхаклар (эко-фойдали одатлар), подкастлар (овоз ёзиш орқали), карточкалар, рўйхатлар, экологик фактчек (фаткларни текшириш жараёни), журналистик текширув каби экологик журналистиканинг форматларини янада чуқурроқ тарзда тақдим этдилар. Журналистлар, онлайн оммавий ахборот воситаларида ва босма нашрларда маълумотларни кучли визуализация (тасвирлаш) қилиш воситаларига эга бўлдилар.
Маҳорат дарсида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси вакиллари, шунингдек, мамлакатнинг 9та ҳудуди - Наманган, Aндижон, Самарқанд, Термиз, Бухоро, Навоий, Нукус, Тошкент ва Тошкент вилоятидан онлайн ва босма ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
“Атроф-муҳит муаммолари бўйича сифатли контент яратиш ҳар доим ҳам қийин бўлган. Бу нафақат жуда катта ҳажмдаги маълумотни қайта ишлаш билан, балки замонавий ўқувчи учун материални имкон қадар тушунарлироқ тақдим этиш билан боғлиқ. Шунинг учун журналистларни янги мультимедиа воситалари ва ахборот маконидаги тенденциялар билан таништирадиган маҳорат дарсларига ҳар доим талаб баланд бўлади. С. Сулаймонова ва Д. Османова томонидан динамик ва конструктив тарзда ўтказилган онлайн тренинг бизга шундай имконият яратди. Маҳорат дарси формати ва чекланган вақтга қарамай, унинг иштирокчилари экологик журналистиканинг долзарб тенденциялари ҳақида тасаввурга эга бўлишди ва ҳаттоки келажакдаги мақолалари учун мавзуларни белгилаб олишди", - дейди “Самаркандский вестник” газетаси бош муҳаррири Aнастасия Павленко.
Европа Иттифоқининг маҳорат дарси,экология масаласи айниқса долзарб бўлган Қорақалпоғистоннинг журналистларида энг кўпқизиқиш уйғотди.
“Мен Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида туғилиб ўсганман. Ва шу пайтгача Орол денгизи муаммоси мен учун "сўқир туғилиб кўриш нималигини билмаслик"ка ўхшаш эди. Бутун дунё Орол денгизи инқирози ҳақида бонг урмоқда, бироқ мен вазиятнинг бутун фожиасини тўлиқ ҳис қилмаганлигим боис бунга кераклича аҳамият бермаган эканман. Европа Иттифоқи томонидан ташкил этилган экологик мавзуларни ёритишнинг самарали усулларини ўрганиш бўйича тренингда иштирок этганимдан сўнг, Makan.uz сайти таҳририяти ўз режаларига яна бир муҳим йўналишни қўшди: инсонларнинг атроф-муҳитга нисбатан маданий муносабатларини шакллантиришда кўмаклашиш. Мақсад - аҳолига веб-сайт ёрдамида экологик муаммолар ва уларнинг инсон ҳаётига бевосита таъсири тўғрисида имкон қадар фаол ва кўпроқ услубда етказиш. Тренинг ташкиллаштирганингиз учун катта раҳмат,” - дея таъкидлади, Makan.uz сайти муҳаррири Лолагул Каллыханова.