UzWaterAware томонидан Испанияга уюштирилган стади-тур: ақлли қишлоқ хўжалиги, технологиялар ва инновациялар
Испания Қироллигида UzWaterAware лойиҳаси томонидан саккиз кунлик стади-тур ташкил этилиб, унда 24 мутахассис, шу жумладан журналистлар, ННТ вакиллари ва ЎзР Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, шунингдек, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) вакиллари иштирок этишди. Ушбу ўқув сафари ЎзР Испаниядаги элчихонаси кўмаги остида ҳамда МОМЭМ халқаро маслаҳатчиларининг бевосита иштирокида ташкиллаштирилди.
Сув бўйича хабардорликни оширишга қаратилган UzWaterAware лойиҳаси (тўлиқ номи: "Ўзбекистонда барқарор сув ва экологик ривожланиш мақсадида хабардорликни ошириш ва ҳамкорлик. 3-таркиб") Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги остида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг миллий ҳамкори: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.
Стади-турнинг асосий мақсадлари:
- Испаниянинг тупроқ-иқлим хусусиятлари бўйича Ўзбекистонга ўхшаш бўлган қишлоқ хўжалигида сувни тежаш ва сув ресурсларидан унумли фойдаланишнинг илғор тажрибаси ва технологиялари билан танишиш;
- қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш ғояларини илгари суришда ОАВ, ННТ ва давлат идоралари матбуот хизматларининг ролини кучайтириш.
Aввалроқ, 2019 йил май ойида UzWaterAware лойиҳаси доирасида худди шундай стади-тур Германияга уюштирилган эди, унинг доирасида журналистлар ва Ўзбекистоннинг манфаатдор идоралари матбуот хизматларига оқава сувларни тозалаш ва қайта фойдаланиш бўйича энг яхши амалиётлар, асосан коммунал соҳада сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишнинг бошқа услублари тақдим этилди.
Стади-тур рақам ва далилларда
UzWaterAware лойиҳасининг стади-тури 2020 йил 22-29 февраль кунлари бўлиб ўтди ва Испаниянинг стади-тур мобайнида танишиш тавсия этилган, қишлоқ хўжалиги ва бошқа объектлар – иссиқхона хўжаликлари, замонавий суғориш технологияларини ишлаб чиқариш зоналари, тўғон ва бошқалар бевосита жойлашган 5 та шаҳари - Мадрид, Толедо, Кордоба, Aлмерия ва Мурcияни қамраб олди.
Стади-тур қатнашчилари қишлоқ хўжалиги ҳамда сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги таълим, амалиёт, ишлаб чиқариш ёки илмий-тадқиқот фаолияти билан боғлиқ ҳаммаси бўлиб 11 та объектга ташриф буюришди:
- Испания агро-озиқ-овқат журналистлари уюшмаси (AРAЕ) аъзолари ва мутахассисларидан тренинг биринчи тадбирга айланди, Қишлоқ хўжалиги, овқатланиш ва биосистемалар муҳандислик олий техник мактабида бўлиб ўтган тренинг "Қишлоқ хўжалиги сектори муаммоларини қандай ёритиш керак" мавзусига бағишланди. Тренинг Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жаҳонгир Ғаниев иштирокида очилди, у Испания ҳудудида йиғилганларни қутлади ва қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мавзусига бел боғлаб киришилишини тилаб қолди.
"Ўйлайманки, мазкур ташриф натижалари, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва давлат матбуот хизматлари вакилларининг қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш соҳасидаги тадбирларни ёритиш бўйича малакаларини оширишга ўз ҳиссасини қўшади, шунингдек, қишлоқ хўжалигини ва сувни тежашнинг янги технологияларини жорий этишда Испания тажрибасини жорий этишга ёрдам беради", - деди Жаҳонгир Ғаниев. - Мева ва сабзавот маҳсулотларини етиштириш хажми бўйича Испания Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида иккинчи ўринни ва дунёнинг барча мамлакатлари орасида олтинчи ўринни эгаллайди. Шу муносабат билан Испаниянинг сувдан фойдаланиш ва интенсив қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳаларига янги технологияларни жорий этиш тажрибасини ўрганиш жуда муҳимдир. Бунинг устига Испания ва Ўзбекистоннинг иқлим шароити ўхшаш. Буларнинг барчаси ташқи бозорларга йўналтирилган кучли агросаноат кластерларини яратиш бўйича юқори натижаларга эришишга имкон беришиш мумкин.
- Испанияда энг йирик нодавлат FENACORE ирригаторлар миллий уюшмаси тақдимоти. Испанияда қишлоқ хўжалигидаги ерларнинг 80% FENACORE таркибига кирган ташкилотлар томонидан ишлов берилади ва суғорилади.
3. Испаниянинг Экологик Трансформация Вазирлигида (MITECO) бўлиб ўтган учрашувда сувни бошқариш, тизимлаштириш ва давлат даражасида назорат қилиш тўғрисида журналистларга сув ресурсларини бошқариш соҳасининг етакчи мутахассиси Карлос Эскартин сўзлаб берди, у Испания дарёлар ҳавзаларини бошқариш бўйича ташкилотлар фаолиятини й ўлга қўйган дунёдаги биринчи давлат эканини таъкидлади (Эбро дарёси ҳавзасида 1926 йил март ойида).
“Испаниянинг биринчи сув кодекси 1866 йилда қабул қилинган”, - таъкидлади Карлос Эскартин. – “Кейинги, 1879 йилда қабул қилингани юз йилдан кўпроқ вақт давомида амалда бўлган. Мамлакатда сув ресурсларини бошқариш (СРБ) тамойиллари 1985 йилда, сув таъминоти тўғрисидаги қонун қабул қилинган пайтда шакллантирилган, 2003 йилда эса Европа Иттифоқининг сув асослари бўйича директиваси қабул қилинган. Ушбу соҳада биз жуда катта ўзгаришларни бошдан кечирдик, чунки эндиликда биз ресурсларни бошқариш учун имкониятлар яратибгина қолмай, ушбу имкониятлардан аниқ фойдаланмоқдамиз ҳам. СРБ ва режалаштириш бўйича директивалар бугунги кунда атроф-муҳитни асрашга қаратилган, сувдан фойдаланиш дарёларнинг ҳар бир қисмини ҳимоя қилиш билан чамбарчас боғлиқдир”.
4. Кастиля университети – Ла-Манча таълим масканида учрашув ва қишлоқ хўжалиги факультети вакилларининг таълимнинг хусусиятлари, уларнинг лойиҳалари ва сувни самарали бошқаришда таълим тизимининг роли тўғрисидаги тақдимот.
5. Миллий Водород Маркази (Centro Nacional del Hidrogeno Centro Nacional del Hidrogeno)га қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан водород ва водород двигателлари ҳамда батареялардан фойдаланиш юзасидан ташриф - иқлим ўзгариши муаммосининг экологик хавфсиз ечимларини излаш.
6. Сув агентлиги вакиллари билан учрашув ва Испания суғориш тизимининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда сувни бошқариш тажрибаси тақдимоти.
7. Гвадалквивир дарёси ҳавзасидаги Бадомхон (Vadomjon) тўғонидаги сув бўлинмаларини комплекс бошқариш ва ички тузилиши билан танишув.
8. "Пальмерилли" ("Las Palmerillas") тажриба марказидаги Aльмериядаги энг йирик иссиқхоналардан бири мисолида иссиқхона хўжаликларини ўрганиш. Испаниядаги барча сув тежовчи иссиқхоналарнинг қарийб 50 фоизи Aльмерияда жойлашган. Бу ерда ҳаммаси бўлиб 75 минг гектар ер иссиқхоналар учун ажратилган - мамлакат иссиқхоналар ҳажми бўйича дунёда иккинчи ўринда туради, шундан 35 минг гектарга яқин иссиқхоналар айнан Aльмерия ҳудудида жойлашган
9. ANECOOP экспериментал ферма жамғармаси ва Aльмерия Университетига ташриф қишлоқ хўжалигининг рақобатдошлигини ошириш учун тадқиқотлар, инновациялар ва ишлаб чиқарувчиларга технологияларни топшириш замонавий агротехника стратегиясининг муҳим элементи эканлигини англаб етишга ёрдам берди.
10. Замонавий томчилатиб суғориш, фильтрлаш, сувни тозалаш ва иқлимни бошқариш тизимларини ишлаб чиқариш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш соҳасида Испанияда етакчи бўлган Azud Groupга ташриф.
11. Novagric йирик агросаноат гуруҳининг тажрибасини ўрганиш: экспериментал иссиқхоналар, шу жумладан вертикал иссиқхоналар, шунингдек қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга йўналтирилган бошқа "ақлли технологиялар" билан танишиш.
“Турнинг иккала босқичи ҳам айнан Европада ташкил этилгани бежиз эмас. Европа мамлакатлари ресурсларни, шу жумладан сувни бошқаришда сезиларли ютуқларга эришдилар. Сув ва тупроқ шароити Ўзбекистонга ўхшаш бўлган Испания нисбатан қисқа вақт ичида Европага мева ва сабзавотларнинг етакчи экспортчисига айланди. Шу муносабат билан Европа Иттифоқига UzWaterAware лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирамиз. Умид қиламизки, ушбу ўқув сафарлари ва уларнинг илҳомланган иштирокчилари бугунги кунда Ўзбекистоннинг сув стратегияси ва қишлоқ хўжалигидаги сиёсатида келгуси ривожланиш ва ўтиш жараёнига ҳисса қўшади”, - дея хулоса қилди МОМЭМнинг Ўзбекистондаги филиали директори, UzWaterAware лойиҳаси менежери Шаҳноза Умарова.